"Ал-Ҳилол" Вератти учун 30 миллион евро беришга тайёр
ПСЖ ва “Ал-Ҳилол” италиялик ярим ҳимоячи Марко Вераттининг трансфери борасида музокара олиб бормоқда.
Футболчи ва Саудия Арабистони жамоаси шахсий шартнома борасида принсипиал келишувга эришди.
Марко Верратти уч йиллик шартнома бўйича йилига 20 миллион евро олади.
"Ал Ҳилол" ярим ҳимоячининг трансфери учун 30 миллион евро таклиф қилмоқда. ПСЖ кўпроқ олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли хавбек 2012 йилнинг ёзидан бери парижликлар сафида тўп сурмоқда. Марко ва пойтахт клуби ўртасидаги амалдаги келишув яна уч йилга мўлжалланган. "Transfermarkt" портали ярим ҳимоячининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар