"Ал-Иттиҳод" марокашлик ярим ҳимоячи учун курашга қўшилди
"Марсель" ярим ҳимоячиси Аззедин Унаи фаолиятини Саудия чемпионатида давом эттириши мумкин. Унга "Ал-Иттиҳод" жиддий қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "FootMercato" нашри.
Манбанинг таъкидлашича, футболчини ўз таркибида кўришни истаётган клублар орасида "Ал-Аҳли", "Ал-Ҳилол", "Аш-Шабаб" ва "Ал-Дуҳайл" каби жамоалар ҳам бор. Шунингдек, "Марсель" уни қўйиб юборишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Унаи ўтган қишки трансферлар ойнасида марселликлар сафига кўчиб ўтганди. У Қатарда бўлиб ўтган мундиалдаги ҳаракатлари эвазига топ клублар эътиборини ҳам тортганди.
Фикрлар