"Ал Иттиҳод" Салоҳ учун янги таклиф тайёрламоқда
"Ал Иттиҳод" "Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ трансферидан воз кечмаган. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар тарқатмоқда.
Манбанинг ёзишича, мерсисайдликлар футболчи борасида янги таклиф тайёрламоқда. Агар томонлар келишувга эришса, Салоҳ қишдаёқ Жидда клубига кўчиб ўтиши мумкин.
"Ал Иттиҳод" ёзда Муҳаммадга йилига 200 миллион евро маош беришга тайёр эди, аммо футболчи АПЛда қолишни мақул кўрган. Жорий мавсум вингер 7та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва шунча голга ассистентлик қилган.
Фикрлар