"Ал-Иттиҳод" яна бир юлдузни ўз таркибига қўшиб олади

Яқиндагина Бензема трансферини амалга оширган ва Кантени ўз таркибига қўшиб олишга уринаётган "Ал-Иттиҳод"га яна бир трансфер устида ишламоқда. 

"Вулверхэмптон" билан амалдаги шартномаси якунига етганидан кейин эркин агентга айланган Жоау Мотуиньо Саудия Арабистонига йўл олмоқда, дея хабар тарқатди инсайдер Экрем Конур. Унинг маоши йилига 23 миллион евро бўлади.

Моутиньо фаолияти давомида "Спортинг", "Монако" ва "Порту" каби клубларда тўп тепди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Португалия билан Миллатлар лигаси ва "Евро-2016"да зафар қучган.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sultanov
11/06/2023 19:27
Bunday transferlani qilaverishsa Oʻzbni komandalari saudiya jamoalarini adashib ham yutib qoʻyishmasa kerak