"Ал-Иттиҳод"ни Бенземанинг собиқ устози бошқариши мумкин
Хабарингиз бор, "Ал-Иттиҳод" жамоа бош мураббийи Нуну Сантуни ўз лавозимидан озод қилганди. Айни пайтда Саудия клуби янги мутахассис изламоқда ва вариантлар орасида Хулен Лопетеги фаворит бўлиб турибди.
инсайдер Руди Галеттининг хабар беришича, томонлар ўртасида музокаралар кетмоқда. "Ал-Иттиҳод" ва испаниялик мураббий маош борасида келишиб олди. Ҳозир шартноманинг муддати борасида муҳокама қилиняпти.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Иттиҳод" ОЧЛнинг 5-турида ОКМКга қарши майдонга тушади. Жамоа ОЧЛнинг 4-туридан кейин 9 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда турибди. Шунингдек, Саудия чемпионатида 5-поғонага жойлашган.
Хулен Лопетеги ва Карим Бензема 2018 йилда "Реал"да бирга ишлаган.
Фикрлар