"Ал-Насср" - "Ал-Аҳли": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90+'

    Ҳамдаллаҳнинг зарбасини ҳимоячи дарвоза чизиғи устидан қайтариб юборди. 

  • 88'

    Ал-Бурайкан сариқ карточка олди.

  • 84'

    Ал-Досари ўрнига Ғаннам майдонга тушди.

  • 82'

    "Ал-Аҳли" ҳимоячилари кичик хатога йўл қўйди. Бироқ ҳужумчилар бундан фойдалана олмади.

  • 76'

    "Ал-Насср" энди тежамкор ўйин кўрсатмоқда.

  • 71'

    "Ал-Насср" таркибида Асири ўрнига Мухтор Али майдонга тушди. Шунингдек, Мартинес ўрнида Айман Яхья ҳаракат қилади.

  • 70'

    Ал-Ғаннамнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 68'

    Фаттаҳ очиқ дарвозага гол ура олмади.

  • 65'

    Марко Марин ўрнига Могахви майдонга тушди.

  • 65'

    Мувашшар ўрнига Асири ўрнига майдонга тушди.

  • 62'

    Ҳамдаллаҳнинг паси ҳимоячиларга насиб этди.

  • 60'

    Сулайхим рақиб ҳужумини қўполлик орқали тўхтатиб қолди. Ҳозирча, оғзаки огоҳлантириш.

  • 55'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Асири дарвоза ўртасига тўпни тепди ва дарвозабон хатога йўл қўйди.

  • 54'

    Ҳамдаллаҳнинг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.

  • 52'

    Бурчак узатмасига бош билан берилган зарба ноаниқ кетди. "Ал-Аҳли" энди ҳимояланиши керак.

  • 50'

    Иккинчи таймда жамоалар анча эҳтиёткорлик билан ўйнамоқда.

  • 46'

    Ал-Моджаҳед ўрнига Хусейн Сулеймани майдонга тушди.

  • 46'

    Ал-Фатил ўрнига Абдулраҳмон Ғариб майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 43'

    Бурчакдан узатилган тўпни "Ал-Аҳли" футболчилари қайтариб юборишга эришди. 

  • 41'

    "Ал-Аҳли" футболчиси зарба беришга кечикди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди. Офсайд ҳам бор экан.

  • 37'

    "Ал-Насср" футболчисининг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 34'

    "Ал-Аҳли" ҳужумга чиқа бошлади.

  • 31'

    Ҳамдаллаҳ боши билан ноаниқ зарба берди. У ва дарвозабон бирга-бир ҳолатда қолганди ва катта эҳтимол билан аниқ зарба чиққан тақдирда, ал-Овайс тўпни қайтара олмасди.

  • 28'

    Ҳамдаллаҳ ва унинг жамоадошлари жарима майдони ичида анча хавфли ҳужум ташкиллаштиришга эришди. Аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишга эришди.

  • 26'

    "Ал-Аҳли" ҳужумда қоидани бузди.

  • 23'

    Ғанамнинг зарбаси ноаниқ кетди. Қанот ҳимоячиси анча хавфли зарба йўллади.

  • 19'

    "Ал-Аҳли" футболчиларининг бу сафарги стандарт вазияти ҳам бесамар якунланди.

  • 17'

    Ал-Фатилнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 15'

    Олдинга ўтиб олган номинал мезбонлар фаолликни камайтирмаяпти.

  • 13'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Ал-Насср" ўйинда ҳисобни очди. Гол муаллифи Гонсало Мартинес.

  • 10'

    "Ал-Аҳли" фақат тўпни узоқлаштиришга ўйнамоқда.

  • 6'

    Алмажҳад сариқ карточка олди.

  • 2'

    "Ал-Насср" илк дақиқаларданоқ ҳужумда ўйнамоқда. Ташаббус номинал мезбонларда.

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Ал-Насср" ва "Ал-Аҳли" клублари ўртасидаги чорак финал баҳси бошланиш арафасида. Ушбу ўйинни матнли трансляцияда Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!