"Ал-Насср" Машариповга рақобатчи харид қилди
Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" жамоаси бразилиялик ярим ҳимоячи Андерсон Соуза Талискани ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Саудияликлар ярим ҳимоячи билан 3 йиллик шартнома имзолади. Футболчининг сўнгги жамоаси Хитойнинг "Гуанчжоу" клуби ҳисобланади.
27 ёшли Талиска фаолияти давомида "Баия", "Бенфика" ва "Бешиктош" каби жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилган. Унинг "Transfermarkt"даги нархи 10 миллион евро этиб белгиланган.
Маълумот учун, ўтган мавсумни "Шабаб Ал-Аҳли" сафида якунлаган ҳамюртимиз Жалолиддин Машариповнинг ҳам трансфер ҳуқуқи "Ал-Насср"га тегишли ҳисобланади.
Фикрлар