“Ал Райян” мураббийи "Локомотив"га қарши беллашув олдидан: Эртанги ўйин икки жамоа учун худди ўртоқлик учрашувидек ўтади

Хабарингиз бор, эртага Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги туридан ўрин олган “Локомотив” ҳамда Қатарнинг “Ал Райян” жамоалари учрашуви бўлиб ўтади.

Бугун ушбу баҳс олдидан ҳар иккала жамоа бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Жилсон Да Соуза иштирок этди.

- Афсуски, иккала жамоа ҳам гуруҳдан чиқа олмади. Шу боис эртанги ўйин улар учун худди ўртоқлик учрашувидек ўтади. Лекин биз гуруҳнинг сўнгги ўйинида ғалаба қозониб, мусобақани юқори кайфиятда тарк этмоқчимиз.

“Локомотив” гуруҳимиздаги энг яхши жамоа эди. Бироқ, кўрдимки футболда ҳамиша ҳам кучлилар кейинги босқичга чиқавермас экан, - деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Ал-Райян” учрашуви эртага 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!