“Ал Садд” Қаршига келиш олдидан “Локомотив”нинг бўлажак рақибига имкониятни бой берди

BEPUL PROPAN

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 19-тур ўйинлари давом эттирилди. “Локомотив”нинг ОЧЛ 3-туридаги рақиби “Ал Духаил” клуби ўз майдонида “Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиби – “Ал Садд”ни қабул қилди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда Жамол Белмади шогирдлари учрашув давомида икки бор ҳисобда ортда қолган бўлсаларда, якунда 4:3 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритишди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Ал Духаил”нинг очколари сони 52 тага етди ва жамоа турнир жадвалида яккапешқадамлик қилмоқда. 46 очкога эга бўлган “Ал Садд” эса “Ал Духаил”ни қувишда давом этмоқда.

Маълумот учун, “Насаф” – “Ал Садд” ўйини 5 март куни Қаршида, “Ал Духаил” – “Локомотив” ўйини эса 5 март санасида Доҳада бўлиб ўтади.

Қатар Юлдузлар лигаси. 19-тур

“Ал Духаил” – “Ал Садд” 4:3 (2:1, 2:2)

Голлар: Исмоил Муҳаммад (37), Мсакни (40, 88), Эл Араби (90+4) – Хамрун (11), Бунеджа (71, 81).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!