"Ал-Ваҳда" - "Шабаб Ал-Аҳли" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, легионерларимиз эса...

БАА чемпионати доирасида бўлиб ўтган "Ал-Ваҳда" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви 3:3 ҳисоби билан тугади. 

Дастлаб, Николич иккита гол билан олдинга чиқиб олган бўлса, мезбонлар 3 та гол билан жавоб қайтарди. Сўнгги дақиқаларда Даббур ҳисобни тенглаштириб кетди. Эркинов мазкур учрашувни асосий таркибда бошлаб, 68-дақиқада алмаштирилди. Ғаниев эса захирада қолдирилди. 

Шу тариқа, "Ал-Ваҳда" ва "Шабаб" турнир жадвалида ўз ўринларида қолишди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!