Алаба "Бавария"да қолади

"Бавария" клуби бошқарув раиси ўринбосари Оливер Кан жамоа ҳимоячиси Давид Алабанинг келажаги ҳақида гапирди:

"Биз Алаба ва унинг агенти билан суҳбатлашдик. Бу жараёнлар атрофида бўлаётган муносабатлар қониқарли. Ўйлайманки, биз уни олиб қолишга эришмоқдамиз. Вазият биз томонда.

Ҳозир олдимизда катта ўйин турибди. Ундан кейин барчасини эълон қиламиз. У Мюнхенда қолиши учун ҳаммасига тайёрмиз. Мен оптимистман ва у биз билан қолади, деб ўйлаяпман".

Австриялик футболчи 2010 йилдан бери "Бавария" сафида ҳаракат қилади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси кейинги йил якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!