Аламли мағлубиятдан кейин Гвардиола “Сити”дан қай ҳолатда кетишини айтди
Англия Премьер-лигасининг 15-турида амалдаги чемпион – “Манчестер Сити” сафар учрашувида “Астон Вилла”га кичик ҳисобда имкониятни бой берди.
“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола қайси ҳолатда жамоани тарк этиши мумкинлигини айтиб ўтди.
- Агар биз бу йил ҳам треблга эришсак, мавсум охирида истеъфога чиқаман. Бу аниқ. Бу ўта қийин вазифа эканини яхши биламан. Англияда нечта зўр жамоа ўйнаган бўлса, улар орасидан фақат биттаси Алекс Фергюсон қўл остида требл қайд этган.
Ўтган мавсум бу ишни биз ҳам уддаладик, - деди Хосеп Гвардиола.
Испаниялик мутахассис “Манчестер Сити”ни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар