Аламзадалар жанги: Уайлдерга ўзи каби чемпионликни бой берган рақиб топилди

Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Дэонтей Уайлдер учун янги рақиб излаш жараёнлари давом этмоқда. Хориж манбаларининг ахборот беришича, айни пайтда америкалик спортчи учун энг маъқул вариант мексикалик Энди Руис бўлиб турибди. 

Ташкилотчилар бу тўқнашувни жорий йилнинг декабрь ойида ўтказишни режалаштирмоқда.

Уайлдер 2020 йил февралида WBC камарини Тайсон Фьюрига бой берганди. Энди Руис эса, 2019 йил охирида Энтони Жошуа билан реванш жанги ўтказиб, британиялик боксчидан тортиб олган тўрттала камарини ҳам қайтариб беришга мажбур бўлганди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)