"Алания" бош мураббийи Норчаевни мақтади

Россиянинг "Алания" клуби бош мураббийи Заур Тедеев Ҳусайн Норчаев билан шартнома имзолангани ҳақида фикр билдирди.

"Айтишим мумкин, Норчаевни бир нечта сабабга кўра харид қилдик. Спорт директори Тимур Демуров уни 1,5 йилдан бери кузатиб келаётганди. 

Ҳусайннинг ўйинларини видео орқали томоша қилиб, ўзбекистонлик таниқлик мутахассисдан тавсия олганимдан кейин уни сотиб олишга қарор қилдик. У ёш, кўп гол уради, ўз ёш тоифасида Осиёдаги етакчилардан бири. 

Норчаевни жуда кўп жамоалар ўз таркибида кўришни истаган. Улар орасида РПЛ вакиллари ҳам бор. Биз унинг келажаги порлоқ эканини биламиз ҳамда ўз мақсадимизга етишишимизда бизга ёрдам беришига умид қиламиз",-деди мутахассис.

Маълумот учун, Норчаев "Насаф" тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!