"Алания" очко йўқотди, Норчаев эса жароҳат олди
Россия Миллий футбол лигасининг 22-туридан ўрин олган "Алания" ва "Кубань" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.
Владикавказликлар сафида ҳаракат қилаётган Ҳусаин Норчаев асосий таркибда майдонга тушди. Норчаев 53-дақиқада жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди.
Маълумот учун, ушбу дурангдан кейин "Алания" очколар ҳисобини 40 тага етказиб, учинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар