Альба фаолиятини Мадрид клубида давом эттириши мумкин

"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба жорий мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин.

"Todofichajes" нашри хабарига кўра, 33 ёшли футболчида Испания чемпионатининг бошқа топ-клубида фаолиятини давом эттириш имконияти бор.

Манбанинг хабарига кўра, Альбага Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Матрасчилар" ёзги трансфер ойнасида ҳимоячига шартнома таклиф қилишга тайёр.

Жорди 2012 йилнинг ёзидан бери каталонияликлар таркибида тўп тепмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжаллангна ва униг нархи 5 миллион еврони ташкил қилади.

Испаниялик чап қанот ҳимоячиси жорий мавсум Ла Лигада 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!