Альба: Ҳар қандай вазиятда ҳам Мессига пас беришга ҳаракат қиламан, чунки...
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Хорди Альба кеча бўлиб ўтган “Вильярреал”га (0:2) қарши бахсдан сўнг жамоадоши Лионель Месси билан майдондаги муносабатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

“Ҳар қандай қулай вазиятда тўпни Мессига оширишга ҳаракат қиламан, чунки у ўзининг деярли барча имкониятларидан унумли фойдаланади.

Месси – тарихдаги энг зўр футболчи ва жамоамиз учун ўта муҳим шахс. Бу нафақат унинг ўйинлари билан боғлиқ, балки, унинг майдондан ташқаридаги муносабатлари ҳам ажойибдир”, - дейди Альбы Marca нашрига берган интервьюсида.