Асосий мазмунга ўтиш

Алджамейн Стерлинг: "Айнан шу нарса менга жуда катта мотивация беради"

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Алджамейн Стерлинг мағлубиятсиз серия қайд этаётган россиялик билан бўлажак жанг ҳақида гапирди.

Ўта енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Алджамейн Стерлинг (24-4) мағлубиятсиз рекордга эга бўлган россиялик Мовсар Евлоев (18-0) билан бўлажак жанг ҳақида гапирди.

“Биламан, кўпчилик у мени янчиб ташлашига ишонмоқда. Лекин мен бундан ташвишга тушмайман, аксинча, шу нарса жуда катта мотивация беради. Мовсар ва мен бутунлай бошқа-бошқа даража эканимизни ҳаммага исботлайман", - деди америкалик ММА устаси.

Эслатиб ўтамиз, Стерлинг ва Евлоев ўртасидаги тўқнашув 8 декабрь куни АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳрида, "UFC 310" турнирида бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ