Алекс Фергюсон МЮни бошқаришга энг муносиб номзодни айтди
Ads

"Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий мураббийи Алекс Фергюсон инқироз кўчасига кириб қолган жамоага муносиб йўлбошчи ким бўла олишини айтди.

Шотландиялик мутахассиснинг сўзларига кўра ушбу лавозимга “Тоттенхэм” устози Маурисио Почеттино жуда ҳам идеал номзод ҳисобланади.

Айтиш лозимки, агар МЮ ушбу аргентиналик мутахассис билан шартнома имзоласа, “шпорлар”га 42 млн евро товон пули тўлаши керак.

Маълумот учун, Фергюсон “Манчестер Юнайтед”ни 1986-2013 йилларда бошқарган ва 38та совринни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар"ни мавсум якунигача Уле Гуннар Сульшер бошқарадиган бўлди.