Алекс Перрейра Сирил Ганнинг зарбасига бардош беролмайди(ми?)
Икки вазнда UFC собиқ чемпиони Генри Сехудо Оқ Уйда бўлиб ўтадиган Сирил Ган ва Алекс Перрейра жанги учун ўз прогнозларини билдирди.
"Перрейра Сирилни енгади, деб ўйламайман. Чунки бу ерда вазннинг аҳамияти жуда катта. Оғир вазнда иштирок этса ҳам, Ган жуда ҳаракатчан йигит. Жағиям бақувват. Уни ҳали ҳеч ким финиш қила олмаган. Францияликнинг ҳаракатлари Алексга катта муаммо туғдиради. Аксига олиб, Перрейранинг кураши маҳорати ҳам етарлича эмас. Бразилиялик охирги жангларида "стойка" да хам зарбаларни ўтказиб юбормоқда. Шу боис мени бир савол ўйлантиряпти: у оғир вазндаги спортчининг зарбасига бардош бера олармикин?" – деди Сехудо.
Эслатиб ўтамиз, Оқ Уйдаги UFC турнири 14 июнь куни ўтказилади.
Фикрлар