
Алекс Сандро ёзда туринликлар сафини тарк этади
Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг бразилиялик ҳимоячиси Алекс Сандронинг хизматларидан воз кечмоқчи.
Paris United нашрининг маълум қилишича 28 ёшли футболчи мавсум якунлангач туринликлар сафидан кетади. Айтиш лозимки, ПСЖ клуби у билан кўпдан буён музокаралар олиб бормоқда.
Бироқ, парижликлар Сандрони қўлга кирита олмаган тақдирларида “Наполи”дан Фаузи Ғуломни сотиб олишлари мумкин.
Фикрлар