Алекс Сандронинг трансфери МЮга 50 млн евродан қимматроққа тушиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» мавсумлар оралиғида ўз сафина «Ювентус» ҳимоячиси Алекса Сандро билан кучайтирмоқчи.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли бразилиялик футболчига шахсан жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида унинг трансфери МЮга 51 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ манкуанликлар “Тоттенхэм” ҳимоячиси Тоби Алдервейрелдни ҳам сотиб олишлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!