Александр Глеб: Роналдиньо ва Деку "Барселона" машғулотларига маст ҳолда келишарди

"Барселона" клуби собиқ футбочиси Александр Глеб каталонияликлар сафига келган илк кунларни эслади.

“Испанияга келганимда маълум муддат Анри билан бирга яшаганман. У менга маъқул жой топилмагунича шу ерда яшашим мумкинлигини айтган. Очиғи, дастлаб “Барселона”га ўтишни хоҳламаганман. Умуман! Ички ҳиссиётларим буни истамаган. Мен “Бавария”га ўтишни ёки “Арсенал”да қолишни хоҳлаганман. Кейин эса агентлар қўнғироқ қила бошлашди, Гвардиола...

Хатто Анри ҳам “Барса”га ўтганидан афсусланган. Чунки, Англиядан сўнг бу ерда барчаси буткул бошқача эди. Масалан, Роналдиньо ва Деку машғулотларга маст ҳолда келишарди. Раҳбарият Мессини ҳам ёмон йўлга бошлашлари мумкинлигидан ҳавотирланиб, уларни 2008 йилда сотиб юборди”, - дейди беларуслик футболчи.

Маълумот учун, Глеб “Барселона” сафида 2008-2011 йилларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!