Александр Гвоздикнинг навбатдаги жанг санаси маълум

Ярим оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Александр Гвоздик навбатдаги жангини 14 сентябрь куни Лас-Вегасда ўтказишини маълум қилди.

 "14 сентябрь кунги бокс оқшомида иштирок этаман. Бу аллақачон тасдиқланди. Мен қайтаман”, –  деди украиналик “Two Sideways” You Tube каналига берган интервьюсида.

 Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Гвоздик(20-2, 16 KO) очколар бўйича америкалик Дэвид Бенавидес(29-0, 24 KO)га ютқазган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!