Александр Кержаков футболчилик фаолиятини якунлади
Ads

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби тарихидаги энг яхши тўпурар Александр Кержаков 34 ёшида ўзининг футболчилик фаолиятига якун ясади. 

Энди тўпурар футболчи питерликлар академиясида координаторлик лавозимида иш олиб боради. Бу ҳақда клуби президенти Сергей Фурсенко айтиб ўтди.

"Александр клубимиз учун, қолаверса мухлисларимиз учун жуда катта ишларни амалга оширди. У ҳақиқий профессионал. Унинг келажакда ҳам клубимизда фаолият олиб боришига розилик берганидан жуда ҳам хурсандмиз.

У фаолиятини якунлади дегани, биз у билан ҳайрлашдик дегани эмас. Биз албатта унинг ҳайрлашувини тантанали равишда ўтказамиз", - дейди Фурсенко.