Александр Крестинин: "Ҳозирги технология даврида рақиблар ҳақида ахборот тўплаш қийин эмас"

Cоcа-Cоlа Суперлига 19-турида сафарда «Насаф»ни мағлуб этган «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Александр Крестинин ғалаба ҳақида фикр билдирди.

“Ушбу ютуқ билан жамоа мухлисларини табриклайман. Қийин ўйинда ғалаба қозондик. Бугун биз рақибга қараганда омадлироқ чиқдик. «Насаф» жуда тажрибали ва даражаси юқори футболчиларга эга. Меҳмонда бундай рақибни ютиш осон эмас. Футболчиларга ҳам раҳмат дейман. Бугун шогирдларим максимум кучини кўрсатишди.

Ҳар бир конкрет ўйинда тайёргарлиги юқори футболчи майдонга тушади. Бугунги таркибни шунга қараб танладик.

Чемпионат даражаси мен учун сюрприз эмас, албатта. Нафақат чемпионат, балки миллий терма жамоа ўйинларини ҳам кузатиб бораман. Ўзбекистонда лига даражаси жуда юқори.

Ҳозирги технология даврида рақиблар ҳақида ахборот тўплаш қийин эмас. Рақиб ҳақида видео ва бошқа материалларимиз етарли. Рақибларни таҳлил қилиш учун шулардан фойдаланамиз», - дейди Крестинин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!