Александр Крестинин: Кучимиз етмади

Бугун "Navruz Cup-2022" халқаро ўртоқлик турнирининг ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси қўшни Қирғиз Республикаси терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Александр Крестинин иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қизиқарли ўйин бўлди. Биз икки ҳил бўлим ўтказдик. Биринчи бўлим деярли кутганимиздек ўтди, иккинчи бўлим эса ...

Биз хотиржамликга берилмадик, шунчаки жисмоний тарафдан кучимиз етмади. Бу хато эмас, бу бизнинг бугунги ҳолатимиз. Бир томондан айрим футболчиларимизнинг учрашувга тўлиқ тайёр эмаслиги ҳам мағлубиятга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Рақиб томонда бир қанча яхши вазиятлар яратдик, аммо шу билан бирга оддий вазиятларда ҳам  хатоларга йўл қўйдик. Ишончлироқ ўйнашимиз керак эди. Иккинчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўйдик ва шунинг эвазига ортиқча куч ишлатишга мажбур бўлдик.

Стадионда ажойиб атмосфера хосил бўлди. Биз анчадан бери бундай мухлислар қаршисида ва бундай яхши савиядаги терма жамоага қарши ўйин ўтказмаган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!