Александр Поветкиннинг навбатдаги рақиби ким бўлади?

  • 16 октябрь, 2019, 15:04
  • 0
  • Бокс

“Мир бокса” промоутерлик компанияси раҳбари Aндрей Рябинскийнинг сўзларига кўра, россиялик Aлександр Поветкин 7 декабр куни Саудия Aрабистонида америкалик Майкл Хантер билан жанг қилишга рози бўлган.

"Хантер билан шартнома ҳозирча имзоланмаган, аммо келишувлар мавжуд. Ўйлайманки, ҳамма нарса ўз ўрнида бўлади, биз ушбу расмиятчиликни тез орада якунлаймиз ва  Саша Саудия Aрабистонида рингга кўтарилади.

Хантер жуда жиддий ва хавфли рақиб. Саша учун бундай жангда ғалаба, рейтингда кўтарилиш учун имкониятдир. Энг асосийси: жангни кўп одамлар томоша қилишади. Чунки Поветкиннинг рингга кўтарилиши, Энди Руис ва Энтони Жошуа реваншидан олдинги жанг бўлади ",- деди Рябинский.

Хантер ўзининг сўнгги жангида россиялик Сергей Кузминга фаолиятидаги биринчи мағлубиятини тақдим этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!