Александр Усик: Бу йил Фьюрига қарши жанг бўлмайди. Чунки...

Бокс бўйича IBF, WBA ва WBO йўналишлари бўйича оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Александр Усик 2022 йилда Тайсон Фьюри билан жангдан воз кечганининг иккита сабабини айтди.

“Иккита сабабга кўра, бу йил Фьюри билан жанг қилмайман. Биринчидан, менда эски жароҳатлар бор, уларни даволаш керак. Бунинг учун менга бир неча ой керак бўлади.

Иккинчидан, мен декабрда жанг қилишни истамайман. Мен олти ой машғулот йиғинида, спорт залида ўтказдим. Энди эса болаларим билан вақт ўтказмоқчиман. Украинага қайтгач, у ерда қиладиган ишларим кўп.

Шунинг учун бокс бироз кутиб туради. Ўйлайманки, бу жанг кейинги йил бўлади”, — деди боксчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!