Александр Усик Эррол Спенс ва Теренс Кроуфорд жангида ким ғалаба қозонишини айтди
29 июль куни АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳрида жойлашган “T-Mobile” аренасида ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) узоқ кутилган WBC, WBA, IBF чемпиони Эррол Спенс (28-0, 22КО) ва WBO камари эгаси Теренс Кроуфорд (39-0, 30КО) ўртасидаги жанг бўлиб ўтади.
Оғир вазн тоифасида WBА, WBО, IBF камарлари эгаси Александ Усик ушбу баҳсда ким ғалаба қозониши бўйича ўз фикрини билдирди.
“Бу ажойиб жанг. Менга Теренс ёқади. У ажойиб боксчи. Менимча, Теренс ғалаба қозонади. Бу менинг фикрим", - деди Усик FightHype нашрига.
Фикрлар