Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги реваншда ким ғолиб бўлади? Машҳур боксчи жавоб берди
Машҳур британиялик боксчи Тони Белью оғир вазн тоифасида WBА, WBО ва WBC чемпиони Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш учун ўз прогнозларини билдирди.
"Бўйи 192 сантиметр, вазни 100 килограмм боксчининг бўйи 210 сантиметр, оғирлиги 127 килограмм бўлган рақибга қарши тура олиши ақл бовар қилмайдиган иш. Аммо Усик буни уддалай олган. Шу боис реванш жангида ҳам Фьюрининг ҳеч қандай имконияти йўқ, деб ҳисоблайман. Ўйлайманки, бу ёпиқ баҳс бўлади ва унда украиналик боксчи очколар эвазига ғалаба қозонади”, — деди Белью.
Эслатиб ўтамиз, Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш 21 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Фикрлар