Александр Усикка янги рақиб топилди. У WBA чемпионлик камарини ҳимоя қилади!

  • 13 декабрь, 2022, 10:25
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Оғир вазн тоифасидаги WBA, IBF, WBO, The Ring камарлари эгаси украиналик Александр Усикнинг навбатдаги рақиби деярли маълум бўлди.

Tecno

Бутунжаҳон бокс ихлосмандлари Усик ва Фьюри жангини кутаётган бир паллада, украиналик боксчига янги рақиб  танланди. Яъни, WBA чемпионлик камари ҳимояси учун у энди яна бир британ боксчиси Даниэль Дюбуа билан рингга кўтарилади. Ташкилот ушбу жангга буйруқ берган. 

Маълумот учун, Дюбуа профессионал фаолияти мобайнида 19 та ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган ва мос равишда WBA рейтингида 1-поғонада қайд этилган. Усикда эса 20 та жанг ва барчасида ғалаба қозонган. 

усик_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!