Александр Усикнинг супер оғир вазндаги дебютида имконияти қандай? ( Мутахассислар ва боксчиларимиз фикри)

  • 11 октябрь, 2019, 21:23
  • 1
  • Бокс

Тошкент вақти билан 12 октябрдан 13 октябрга ўтар кечаси украиналик боксчи Александр Усик супер оғир вазн тоифасида дебют жангини ўтказади. У оғир вазнда мутлоқ жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Усик аслида Тайрон Спонг билан жанг қилиши керак эди. Бироқ жанга беш кун қолганда Тайрон допинг можаросига аралашиб қолди ва четлаштирилди. Унга зудлик билан рақиб топилди. Украиналик чармқўлқоп устаси янги вазндаги илк жангини энди Чаз Уизерспунга қарши ўтказади. Биз ушбу мазу бўйича яъни Александр Усикнинг супер оғир вазндаги дебюти қандай бўлиши мумкин, дея мутахассисслар ва бир қатор боксчилармизга мурожаат қилдик.

Қуйида ушбу саволга улар томонидан билдирилган фикрларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Фазлиддин Ғойибназаров – боксчи, Рио Олимпиадаси чемпиони

- Аввало буни ринг кўрсатади. Бу вазн Усик учун янги. Шунинг учун бироз мослашиш жараёни қийин кечиши мумкин. Лекин Александр кучли босим эвазига рақибини чарчатиб, ғалаба қозонади деб ўйлайман. Илк жангида ғолиб чиқиши мумкинку, лекин Жошуа, Фьюри каби рақиблар билан рақобатлашиш қийин бўлади.

файзи

- Баҳтиёр Маҳкамов – Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси мутасаддиси

- Рой Жонс ҳам худди шундай йўл тутган эди. Бу анча омадли чиққанди. Умуман олганда Александр ажойиб боксчи, унда ранг-баранглик бор. Қолаверса, тезкорлиги ҳам унинг кучли жиҳати. Усик ғалаба қозонади деб ўйлайман.

бахтиёр ака

- Даврон Файзиев – журналист

- Бу қарама-қаршиликда Александр Усик фаворит деб ўйламан.

Даврон Файзиев

- Жаҳонгир Қурбонов – собиқ боксчи, мураббий

- Александр Усик оғир вазн тоифасида тезлиги, ҳаваскор боксдаги тажрибаси, оёқдаги ҳаракатлари эвазига барча рақибларидан бир бош баланд эди. Супер оғир вазн тоифасида янада осонроқ бўлади. Чунки, бу вазндаги чармқўлқоп усталари анчагина вазмин ва секинроқ бўлади. Лекин ўзига яраша хавфли томони ҳам бор. Бу вазндаги зарбалар жуда кучли бўлади. Шундай бўлсада, Усикнинг бу вазнда йўқолиб қолмаслигига ишонаман. Албатта, бу жангда украиналик боксчи ғалаба қозонади.

photo_2019-08-26_21-05-36

- Рустам Тўлаганов – боксчи, Рио олимпиадаси совриндори

- Жанг узоқ давом этмайди. Уч ёки тўртинчи раундда Александр Усик нокаутга учратади.

рустам

- Исломжон Раҳмонов –профессионал бокс ҳаками

- Усикнинг кучли томонлари жуда кўп. Кучли ҳаракатерга ҳам эга. Жангларини томоша қилиб зерикиб ҳам қолмайсиз. Бир сўз билан айтганда, ушбу жангда украиналик бокс юлдузи ғалаба қозонади.

Без названия

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Komol Omon
11/10/2019 23:38
Усик хаккатда зордэ