Александр Волкановски навбатдаги жанги қачон бўлишини айтди
Машҳур австралиялик ММА жангчиси, ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Александр Волкановски октагонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Мен UFC билан гаплашдим ва шу йилнинг охирида жанг қилмоқчи эканлигимни айтдим. Мен ўзимга озгина дам бермоқчиман. "UFC 305" да жанг қилишим мумкиндир эҳтимол. Бироқ бу ҳақида кейинроқ маълум қиламан", - дейди Волкановски You Tube каналида.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 298" турнирида бўлиб ўтган сўнгги жангида Волкановски(26-4) Илия Топурия(15-0) билан учрашган эди. Жанг иккинчи раундда испаниялик жангчининг нокаути билан якунланди. Шу тариқа, Илия ярим енгил вазн тоифасида промоушенинг янги чемпионига айланган.
Фикрлар