Александр Волкановскига янги рақиб топилди

  • 19.03.2026 09:42
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Бразилиялик UFC жангчиси Жин Сильва ижтимоий тармоқларида бу ҳафта Англияга йўл олиб, ярим енгил вазн чемпиони Александр  Волкановскига қарши жангга шартнома имзолашини маълум қилди.

"Биз Хантер Кэмпбелл ва Дана Уайт таклифи билан Лондонга кетяпмиз. У ерда Мовсар Евлоев ва Лерон Мёрфи ўртасидаги тўқнашувни кўриш, шунингдек, камар учун жангга шартнома имзолаш мақсадимиз бор", - деди бразилиялик.

Эслатиб ўтамиз, Жин Сильва охирги бор 2026 йил 24 июнь куни "UFC 324" турнирида октагонга кўтарилиб, Арнольд Алленни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этган. Волкановски эса "UFC 325" оқшомида Диего Лопес устидан ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!