Александр Волков: Биринчи бўлимда футболчиларимга шиддат етишмади
“Шўртан” – “Машъал” учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Александр Волков ўйин борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Барча мухлислар ва халқимизни яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклайман. Бугунги баҳсда омад биздан юз ўғирди. Биринчи бўлимда шогирдларимга бироз шиддат етишмади. Бироқ улар таслим бўлишмади ва иккинчи таймда ҳужумлар ташкил қилишди. Аммо пенальтидан гол ура олмадик.
Рақиб икки тўп киритиб олганидан сўнг ҳимояга ўтди ва гол уришимизга имкон бермади. Футболчиларга доим айтаман, дастлабки ва охирги 15 дақиқада жуда диққатли бўлиш керак. Бироқ бугун улар бу вазифани бажара олишмади, - дейди Александр Волков.
Фикрлар