
"Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан жароҳат олган эдим, бироқ...", - Шерзод Насруллаев "Насаф" ва терма жамоа ҳақида!
Авваламбор, ассалому алайкум. "Насаф" мавсумни ўзи учун ноқулай "Сўғдиёна"га қарши ўйин бошлади ва муносиб ғалаба! Ўтган йили айнан "Сўғдиёна"га қарши беллашув қийин кечгани ҳақида айтган эдингиз. Бу жамоанинг кучайганини англатадими?
Ва алайкум ассалом! Шуни бемалол айта оламанки, "Насаф" жамоаси ўтган йилга нисбаттан янада кучайди. Буни биринчи турда ҳам кўрсатдик ва "Сўғдиёна" маглуб қилдик.
Бироқ бу баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этдингиз. Ҳозирги ҳолатингиз қандай? Машғулотларда қатнашяпсизми? (Якка ҳолда ёки гуруҳ билан).
"Сўғдиёна"га қарши уйиндан икки кун олдин жарохат олган эдим. Шунга қарамасдан майдонга тушдим лекин оғриқ кучайиб кетди. Афсуски жарохатим аввалгига нисбаттан жиддилашиб кетди. Шифокорлар 10 кунда майдонга қайтишимни айтишди. Ҳозир муолажа олиш билан бандман.
Умуман 2025 йилга тайёргарлик қандай бўлди?
Дастлаб Қаршида, кейин эса Туркияда йиғин ўтказдик. Мавсумолди йиғинлар ажойиб тарзда бўлиб ўтди. 2025 йилда олдимизга Суперлигада чемпионликни сақлаб қолишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун яна бир бор махоратимизни ишга соламиз.
Нима сабаб "Насаф"да қолдингиз? Легионер бўлиш имкониятлари олднгизда бормиди?
Легионер бўлишим мумкин эди. Бироқ яна бир бор "Насаф"ни танладим. Сабаби раҳбарият ва мураббийлар қолишимни хохлашди ва уларнинг қарорини хурмат қилган холда қолдим. Бу мавсум ҳам ажойиб ўйинлар билан мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз.
Бу мавсумда "Насаф"нинг асосий мақсади қандай? Бу йили жамоа Элит лигада ҳам иштирок этади.
Биз Элит лигасига ҳам тайёрмиз. Таркибимизга янги футболчилар келган. Мавсум давомида улар билан бирга ўйнаб янада бир-биримизни тушуниб оламиз. Янги мусобақада ҳам яхши натижалар ва чиройли уйинларимизни муҳлисларга тақдим қиламиз.
Ўзбекистон терма жамоасини олдинда жуда ҳам муҳим баҳслар кутиб турибди. Бу ўйинларда ўзимиз учун керакли натижани қайд эта оламизми?
Ҳа, албатта олдимизда қийин уйинлар кутиб турибти. 16 март куни йигиламиз ва машғулотларни бошлаймиз. Мана шу учрашувларда боримизни бериб, Узбекистон учун тарих ёзишга ҳаракат қиламиз.
Қирғиз Республикаси, Эрон, БАА ва Қатар: Қайси ўйин энг қийин бўлади, деб ўйлайсиз?
Ҳозир жуда ҳам муҳим палла. Барча уйинлар қийин булиши аниқ. Осон ютиладиган уйиннинг узи булмайди. Чунки рақибларимиз ҳам Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қилади.
Ойбек Юлдошев суҳбатлашди.
Фикрлар