Александр Хомяков: "Биз етарлича вазиятлар яратдик"
“Андижон” – “Динамо” (0:0) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин "Бургутлар" бош мураббийи Александр Хомяков ўз фиклари билан ўртоқлашди.
“Очиқ ўйин бўлиб ўтди. Қизиқарли тўқнашув. Ҳар иккала жамоада вазиятлар бўлди. Сўнгги назорат ўйинида ҳамма футболчилар максимум ҳиссасини қўшишди. Умумий олганда, ўйиндан қониқдим. Биз бугун етарлича вазиятлар яратдик, фақат уларни амалга оширишда... Ишлашдав давом этамиз ва шу тариқа, чемпионатнинг биринчи ўйинига тайёрланяпмиз”.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар