Александр Хомяков: "Бизга тажовузкор ҳужумчи керак"

“Андижон”нинг “Белуша”га қарши учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Таркибни шакллантиряпмиз. Афсуски, шунча пайтдан бери ғалаба қозона олмаяпмиз. Шунинг учун фойдали вазиятларни излаб топишимиз керак. Ҳа, кўпроқ имкониятлар яратяпмиз.

Мени назаримда кучайтириш керак бўлган позиция бор. Бизга тажовузкор ҳужумчи керак. Мураббий сифатида жамоа янада яхши бўлишини хоҳлайман. Бугунги ўйинимиз мени ҳайратга сола олмади. Лекин биз ишлашда давом этамиз.

Яна иккита ўйинимиз бор. Шу учрашувларда бирор-бир вариантларни кўриб чиқамиз. Ҳа, муаммо бор. Лекин вақт ҳам бор. Олдимизда учинчи йиғинимиз турибди ва бу масалани ёпамиз, албатта”.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!