Александр Хомяков: "Бошланиши учун чакки эмас"

  • 26 январь, 00:48
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Андижон” жамоасининг “ЛКС Лодзь”га қарши (0:0) учрашувидан сўнг бош мураббий Александр Хомяков клуб матбуот хизматига таассуротлари билан ўртоқлашди:

“Бу мавсумолди йиғинидаги биринчи учрашув бўлди. Беллашувдан ёмон тасаввур қолмади. Менга энг ёққан томони - йигитлар ғалаба қозонишга бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар ва голга тортадиган вазиятларни юзага келтиришди.

Тўғри, рақиб ҳам шунчаки қараб турмади ва бундай уринишларни йўққа чиқаришга интилди. Муҳими, йигитлардаги интилиш.

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, рақиб биздан фарқли равишда ўйин маромини топиб бўлган. Чунки уларда чемпионат бошланиб, танаффус юзага келган ва шундан фойдаланиш мақсадида улар Туркияда мавсумнинг давомига тайёргарлик кўришга киришганлар.

Биз мураббийлар ўзаро ўйинимизни энди видеоёзувини бирга томоша қилгач, хато ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. ўйинимиз савиясини янада яхшилаб борамиз. Умуман олганда, бошланиши учун чакки эмас”, - дейди Александр Андреевич, клуб матбуот хизматига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Davlatbek Alibekov
26/01/2025 01:25
Яхши у'йнадинглар сизга ва болларга рахмат