Александр Хомяков: "Бу каби ўйинлар бизга тажриба беради"

ЦСКА – “Андижон” (2:0) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков “Андижон” матбуот хизматига ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Шубҳасиз, бундай Россия байроқдори бўлган жамоа билан ўйин ўтказишни ўзи ёқимли. Тўғри, бу йил совриндорлар қаторида эмас, шундай бўлса-да, бу каби ўйинлар бизга тажриба беради.

Бизга мана шундай ўйин ташкил қилиб берганлиги учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Учрашувга тўхталсам, кучли жамоага қарши ўйнадик. Ўйин осон бўлмаслигини олдиндан билган эдик. Машғулотларда ишланган баъзи нарсаларимизни кўриб олдик. Хурсанд қилган жиҳати, айрим вазиятларда кореяликларга қарши ўйинга нисбатан яхши ҳаракат қилдик. Бу учрашувда яхши ўйнаётганимизни ва яна камчилик тарафларимизни кўриб олдик. Тўғри, баъзи позициялар мени хавотирга соляпти, кучайтириш лозим. Муаммоларни бартараф қиламиз, деб ўйлаймиз. Ишлашда давом этамиз.

Яна қайтариб ўтаман: бир нечта позицияларни кучайтириш керак. Йигитларга раҳмат, ҳаракат қилишди. Бундай ўйинларда тушкунликка тушиш шарт эмас. Иккинчи голни ўтказганимиз аламли бўлди. Бунга ўзимиз сабабчимиз, шу вазият картинани бузиб қўйди. Ҳужумда ишларимиз ўхшамади. Голга тортадиган вазият ярата олмадик. Кореяликлар билан бўлган ўйинга нисбатан вазиятларимиз оз бўлди. Аммо биз ишлашда давом этамиз", - дейди Александр Андреевич.

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!