Александр Хомяков бугун сўнги бор «Машъал»ни майдонга олиб тушади

Хабарингиз бор бугун А Про-лигасида 8-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Эътиборлиси, муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков бугун ўзининг “Машъал”даги сўнгги учрашувини ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Россиялик мутахассис катта эҳтимол билан фаолиятини “Андижон”да давом эттиради.

Маълумот учун, Хомяков “Машъал”ни 2009 йилдан буён бошқариб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 317та ўйинда муборакликларни бош мураббий сифатида бошлаб тушди. Унинг жамоаси ушбу учрашувларнинг 130тасида ғалаба, 67тасида дуранг ва 120та ўйинда мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдулла дед
29/05/2019 16:59
Канчайскисдан минг марта яхши келовир Хомяк
Behzod Aliev
30/05/2019 13:48
Александр Хомяков катта эхтимол билан АНДИЖОНГА хуш келибсиз