Александр Хомяков: Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз
Ads

Про-Лиганинг 9-туридан ўрин олган “Машъал” ва “Орол” (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида “газчилар” бош мураббийи   Александр Хомяков  ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Нима ҳам дердим, баҳс жуда қизиқарли бўлди деб ўйлайман.  Шогирдларимнинг бугунги кўрсатган ўйинларидан мамнунман. Биз тезкор гол киритдик ва ўйлаган режамизни амалга оширдик. Рақибларнинг майдонда бир киши кам бўлиб қолиши бизга хотиржам ўйин кўрсатишга замин яратди. Бугунги ғалабани ҳар қандай об-ҳаво да ҳам сафардаги ўйинларда ҳам бир дек қўллаб қувватлаб турган мухлисларимизга бағишлаймиз ", - дейди Хомяков.