Александр Хомяков: "Очилиш баҳсида ОЧЛда иштирок этадиган рақибдан очко олдик"
Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Андижон шаҳрига катта футбол қайтгани билан барча ҳамшаҳарларимизни табриклайман. Мухлислар бу кунни узоқ кутишди.
Бугун ғалаба қозонишни истаган эдик. Курашлардан иборат асабий учрашув гувоҳи бўлдик. Шу сабаб ва қолаверса, майдоннинг ҳолати боис қўлга киритилган 1 очкодан қониқиш ҳосил қилиш мумкин. Очилиш баҳсида ОЧЛда иштирок этадиган рақибдан очко олдик ва бу ёқимли”, – деди Хомяков.
ЎзПФЛ матбуот хизмати
Фикрлар