Александр Зверевни ким тўхтатади?
Ads

Германиялик теннисчи Александр Зверев Пекин шаҳрида ўтаётган мусобақанинг 1/4 финал босқичида америкалик Сэм Куэрри билан рақобатлашди.

Саша мазкур учрашувнинг биринчи сетида рақибини тай-брекда енгган бўлса, иккинчи сетда 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа "China Open" мусобақасининг ярим финалида Зверев грециялик Стефанос Циципас билан куч синашади.