Александр Зверевнинг ғалабасига бир қадам қолган эди

Германиялик Александр Зверев "BNP Paribas Open - 2018" турнирининг иккинчи даврасида португалиялик Жоао Соусга қарши кортга чиқди.

Уч сет давом этган учрашувда Соус биринчи сетни 7:5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, иккинчи сетда 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди. Сўнгги ҳал қилувчи учинчи сетда Зверевга омад етишмади ва 4:6 ҳисобида енгилди.

Шу тариқа Индиан-Уэллс мусобақасининг учинчи даврасида Соус канадалик Милош Раоничга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!