Али Абдел Азиз Ислом Махачев учун энг қийин рақиб кимлигини айтди. У Порье эмас!
Али Абдел-Азиз енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев учун энг қийин рақиб кимлигини айтди. Алининг фикрига кўра, бу – америкалик Жастин Гэтжидир.
"Менимча, ҳозирда Жастин Гэтжи Махачев учун энг қийин рақиб. Америкалик қандай зарба беришни билади, қандай курашишни билади. Уларнинг жанги катта воқеалик бўлади. Ислом ҳар қандай жангчи билан курашишга тайёр, у рақиб танламайди. Аммо Гэтжи ҳам анойи эмас, у Физиевни янчиб ташлади, Порьени нокаутга учратди. Холлоуэйга келсак, у ҳам ажойиб жангчи, лекин ўйлашимча, у Жастиннинг навбатдаги қурбони бўлади”,- деди Абдел-Азиз TMZ Sports нашрига.
Аввалроқ, Гэтжи жорий йилнинг ноябрь ойида Махачев билан жанг ўтказиши мумкинлигини айтганди.
Фикрлар