Алиқуловнинг ўрнини Ғайбуллаев эгаллайди

  • 17 Mar 11:36
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов “Ризеспор” клуби сафида Туркия чемпионати доирасидаги учрашувда юзидан жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.

Tecno

Клуб томонидан ўтказилган тиббий текширувлар натижасида Алиқуловнинг бурун ва ёноқ қисмида суяк синиш ҳолати аниқланиб, футболчига жарроҳлик амалиёти қўлланди. Ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, тиббий штаб тавсияси билан Ҳусниддин Алиқулов терма жамоамиз йиғинида қатнаша олмайдиган бўлди. 

Тимур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар томонидан миллий жамоа сафига “Насаф” клуби ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаев жалб этилди.

 

Comments

You must be logged in to commet!
&
Abdulboriy Dilshodbekovich
17/03/2025 11:45
Xurshid G‘iyosov yoki Shaxzod Azmiddinov olish kerak edi