Алишер Азизовнинг шартномаси тўхтатиб қўйилди
Маълумки, Бангладеш чемпионатида ҳам бир қатор футболчиларимиз тўп суришмоқда. Жумладан, Алишер Азизов, Иқбол Бобохонов, Шукур Пўлатов, Фурқат Ҳасанбоев, Мурод Тўйчиев сингари ҳамюртларимиз легионер сифатида фаолият кўрсатишмоқда. Бироқ у ерда ҳам коронавирус туфайли чемпионат баҳслари тўхтатиб қўйилган. “Шейх Руссел” жамоасининг етакчиси саналган Алишер Азизов эса у ердаги ҳолат ҳақида гапирар экан, вазият ўзгармаса шартнома бекор қилиниши мумкинлигини ҳам айтди.
- Ҳозирча Бангладешдамиз, аммо бу ерда ҳам карантин жорий қилинган, фақат бу ерда касалланганлар озроқ. Нима бўлиши аниқ эмас. Айтишларича, бу ерда ҳам чемпионат батамом тўхталиши мумкин экан. Айни пайтда миллий биринчилик вақтинча ўтказилмаяпти. Шунинг эвазига бизнинг шартномаларимиз ҳам тўхтатиб қўйилган. Аммо чемпионат давом этадими ёки тугатиладими, буни билишмаяпти. Вазият қандай тус олишини кутиб турибмиз. Агар чемпионат тугатилса, шартномаларимиз ҳам бекор қилинади.
Фикрлар