Алишер Никимбаев: Ўзбекистон МТЖ Саудияга ютқазса ҳам кейинги босқичга чиқиши мумкин. Агарда...

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган охирги турни ўтказади. Мазкур баҳс Саудия Арабистонига қарши кечади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.

Айни пайтда Вадим Абрамов шогирдлари 7 турда 15 очко жамғаришди. Саудияликлар эса шунча ўйинда 17 очкога эга. Энди охирги турда кейинги босқич масаласи ҳал этилади.

Кўпчиликнинг эътибори эртанги беллашувга қаратилган. Турли ҳисоб-китоблар бош-оғриқларни келтириб чиқармоқда. Таниқли мутахассис Қатарда фаолият олиб бораётган Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида ҳам шундай математика фанидан олган билимларини синаб кўрди. Унинг билдиришича, Саудияга ютқазсак ҳам кейинги босқичга чиқиш эҳтимолимиз бор экан.

photo_2019-11-14_08-28-00

Дарвоқе, эҳтимолий мағлубиятга учраган тақдирда ҳам, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учинчи босқичга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга. Бунинг учун Яман Фаластинни 13:0 ҳисобида мағлуб этиши керак (12:0 ҳам мумкин, аммо Фаластинда жуда кўп огоҳлантириш ва четлатишлар мавжуд).

Ўшанда Фаластин бешинчи ўринга тушиб кетади ва Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Aрабистони билан ўйинни ҳисобга олмаганда 12 очкога эга бўлади, - деди Алишер Никимбаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
77 77
14/06/2021 15:37
13.0 яман туп киритса фаластин дарвозабонсиз уйнаш керак еканда
&
Турсун Ғани
15/06/2021 00:15
АЛИШЕР НИКИНБАЕВ ШУНДАЙ КАТТА КАЛЛАНИ ШУНАҚА ИШЛАР УЧУН ИШЛАТИБ ЮРИБДИЛАРМИ. НИМАГА МУНЧА МАҒЛУБИЯТИМИЗ ҲАҚҚИДА ЎЙЛАР ЭКАНЛАР. ЎЗБЕКИСТОН-БАҲРАЙН 2005ЙИЛ ЭСИМИЗДА ФИФАГА ЙОЗИБ АТТИ ҚИЛИБ ЖЧ ПЛЕОФФНИ БАҲРАЙИНГА БЕРВОРГАНДИК. ЭНДИ ТАРИХИДА 13ТА ГОЛ УРМАГАН ЯМАННИ РЎКАЧ ҚИЛИБ ЙОЗИЯПТИЛАРМИ. НИМА ФАЛАСТЕН 5 ФУТБОЛЧИ БИЛАН ЎЙНАЙДИМИ. УНДАН КЎРА ЎЗБЕКИСТОН ҒАЛАБА УЧУН ЎЙНАБ ЎЗИГА КЕРАКЛИ НАТИЖАНИ ҚЎЛГА КИРИТАДИ ДЕБ ЙОЗИНГ АЛИШЕР ТОҒО.ОФК САЙТИДАМИ ҚАТАР САЙТИДАМИ. РАҲМАТЛИ ҲОЖИБОЙ АЙТГАНЛАРИДЕК-«БИЗДА ҲАМ ШУНДАЙ КАЛЛАЛАР БОРКИ, АГАР УЛАР БИР ИШЛАБ КЕТСА »БОРМИ ::......
&
16/06/2021 11:12
Shu xayvonni dib UZB jch2006dan qolib ketgan. Bunga soqqa bósa bóldi,uzb obrósi uchun xichqanaqa ish qimidi. Soqqani yeganidan ishib ketgan
&
Турсун Ғани
22/06/2021 01:44
Сиз ҳақсиз. Эсимда Паҳтакор стадиони таҳта ўриндиқлар отилганда футболга тушганман. Япон судиясидан бошланганди ҳаммаси, кийен ФИФАга ҳат у йоғи ҳаммага маълум.
Baxil Alihuja
14/06/2021 14:18
Жуда хам кийин иш! Ундан кура жонни жабборга бериб Саудияни енгиб, чикиш анча осонрок! Лекин биздаги латта уйинчилар, жумладан Сергеев деган кийшик ва Ахмедов деган латталар буни эплайолмайди.
&
Барс-77
15/06/2021 11:45
Сергеев хам Ахмедов хам фазиятни тушуниб турибди.Улар хам борини беришади.Омад хаммага.